Ўзбекистон

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилиш аввалида давлат раҳбари барча иштирокчиларни кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити ҳамда қутлуғ айём – Наврўзи олам билан самимий табриклади.

 

Таъкидланишича, Самарқандга сўнгги ташрифдан кейинги тўрт ой давомида мамлакат ҳаётида муҳим воқеалар юз берди. Хусусан, шу ҳафта Олмалиқ шаҳрида учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди, пойтахт Тошкент шаҳрида Марказий Осиё учун муҳим илмий-маънавий маскан — Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази очилди.

 

Шунингдек, Пайариқ туманида буюк муҳаддис Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилди.

 

Давлат раҳбари мамлакат қудратини ошириш ва ҳар бир инсон ҳаётини яхшилаш йўлида катта мақсадлар қўйилганини, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар эса бунинг мустаҳкам асосини яратаётганини таъкидлади.

 

Йиғилишда Самарқанд вилояти ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш каби барча йўналишларда намунавий ҳудудга айланиши зарурлиги қайд этилди.

 

Шу мақсадда вилоят маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллион доллар, Ургут тумани учун қўшимча 50 миллион доллар ажратилди. Умуман олганда, вилоятни ривожлантириш учун турли манбалар ҳисобидан 11 триллион сўм йўналтирилмоқда.

 

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит ресурслари учун яна 18 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

 

Мазкур маблағлар аввало туманларда ишсизлик ва камбағалликни камайтиришга, янги иш ўринлари яратишга ҳамда вилоят иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.

 

Йиғилишда ҳудудларнинг саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд ресурсларни аниқлаш ҳамда сунъий интеллект асосида маҳаллалар имкониятларини баҳолаб, ҳар бир туманнинг алоҳида ривожланиш моделини ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Шу асосда туман ҳокимлари, маҳалла еттилиги ва маҳалла банкирлари ресурсларни энг кўп иш ўринлари яратадиган ҳамда бюджет тушумларини оширадиган лойиҳаларга йўналтириши кераклиги қайд этилди. Ушбу тизим 1-майга қадар Нарпай тумани ва Термиз туманларида синов тариқасида жорий қилиниб, кейинчалик бутун республика бўйича татбиқ этилиши режалаштирилган.

 

Йиғилишда вилоят олдида 9 фоизлик иқтисодий ўсишни таъминлаш, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 144 триллион сўмдан ошириш, 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш ва экспортни 1,2 миллиард долларга етказиш вазифаси тургани қайд этилди.

 

Шунингдек, 100 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 31 минг оилани камбағалликдан чиқариш ҳамда вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

 

Йиғилиш давомида Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Каттақўрғон ва Пахтачи тумани мисолида ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ҳамда фойдаланилмаётган салоҳияти таҳлил қилинди.

 

Мазкур ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилиниб, 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Маблағнинг 800 миллиард сўми саноат лойиҳалари инфратузилмасини ривожлантиришга, қолган қисми эса йўл, сув ва электр таъминотини яхшилаш ҳамда сервис лойиҳаларига йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, жорий йилда Самарқанд вилоятига 500 та электробус олиб келиш чораларини кўриш топширилди.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида яйловларни ривожлантириш, чорвачиликни қўллаб-қувватлаш ва балиқчилик хўжаликлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, чорва наслчилигини ривожлантириш учун 10 йил муддатга 12 фоизли кредит ажратилиши белгиланди.

 

Туризм соҳасини ривожлантириш ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилди. Халқаро туризм бозоридаги ноаниқликлар шароитида Ўзбекистонни хавфсиз туристик йўналиш сифатида тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли кампания бошланиши маълум қилинди.

 

Апрель–июнь ойларини қамраб олган ҳолда “Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми” эълон қилиниб, янги авиақатновлар йўлга қўйилиши, хорижий сайёҳларни жалб қилган авиакомпанияларга субсидия ва чегирмалар берилиши белгиланди.

 

Йил якунига қадар Самарқандга 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди.

 

Йиғилиш якунида вилоят ва туман раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди | Zamon.uz