Ўзбекистон

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти учун олиб келинган замонавий электробуслар ва қувватлаш станцияси фаолияти билан танишди.

 

Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг 2023 йил 17 февралда қабул қилинган “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда ҳам автотранспорт хизматлари яхшиланиб, жамоат транспорти йўналишлари кенгайтирилмоқда.

 

Бунда автобус паркларини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш, йўналишлар бўйлаб экологик тоза автотранспорт қатновини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, айни мақсадларда Самарқанд шаҳрига биринчи босқичда 49 миллион доллар ҳисобига 100 та замонавий электробус олиб келинди. Мазкур “Yutong” русумли электробуслар 30 ўринли бўлиб, умумий сиғими 75 нафар йўловчидан иборат.

 

Янги автобуслар учун 4 гектарга яқин майдонда автосарой ташкил этилиб, бу ердаги электробусларни қувватлаш станциясида бир вақтнинг ўзида 50 та жамоат транспортига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

 

Шунингдек, электробуслар учун барпо этилган ёпиқ тураргоҳда техник хизмат кўрсатиш учун мобил таъмирлаш техникаси ҳам мавжуд. Электробуслар шаҳарнинг 9 та йўналишида брутто-шартнома асосида ҳаракатланиб, кунига 70 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатмоқда.

 

Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса яна 150 та электробус харид қилиш назарда тутилган. Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган. Натижада ёқилғи сарфи 32 минг литр, зарарли газлар миқдори 27 тоннага камаяди.

 

Бугунги кунда автосаройда 265 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Янги электробусларнинг олиб келиниши жараёнида эса яна 500 дан зиёд иш ўринлари яратилади.

 

Президент янги автобусларни кўздан кечирди.

 

“Мазкур соҳанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун электробусларга хизмат кўрсатадиган, уларни таъмирлайдиган мутахассисларни тайёрлаш бўйича Самарқанд тажрибасини яратишимиз керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шу ернинг ўзида Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, жумладан, автобуслар ҳаракатини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш юзасидан тақдимот ўтказилди.

 

Президент ташриф давомида мазкур ҳудудга ёндош бўлган Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилган йўл ўтказгични ҳам кўздан кечирди.

 

Узунлиги 600 метрни ташкил этган туннель 12 миллион доллар ҳисобига барпо этилган, бир кунда ўртача 50 мингта транспорт воситасини ўтказиши мумкин.

 

“Кўча бўйларига электрон шаклда бошқариладиган тунги ёритиш тизими, ер ости пиёдалар йўлаги барпо этилган. Туннель Хитой ва Туркия қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда барпо этилди. Деворлари замонавий қурилиш технологиясидан фойдаланган ҳолда бурғилаш усули орқали тиргак деворлари қурилган”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.