Ўзбекистон

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда қарздорлик можароси: ички ишлар ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви” номи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирилди.

 

Маълум қилинишича, 2 февраль куни Музработ тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи Р.Р. исмли аёлнинг уйига 6 нафар эркак келиб, қарзга берилган пулларини талаб қилиб, манзилда жанжал чиқаришган ҳамда жамоат тартиби ва фуқароларнинг тинчлигини бузишган. Аёл Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан айбланувчи деб топилган.

 

Чақирув асосида воқеа жойига етиб борган профилактика инспекторлари томонидан жанжал қилаётган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. 

 

Ҳолатни расмийлаштириш мақсадида фуқароларни туман ИИБга олиб кетиш жараёнида, улардан бири бўлган Ч.Х. ходимларга кескин қаршилик кўрсатиб, профилактика инспектори капитан Р. Чориевнинг юз қисмига боши билан зарба берган. Жавобгарликдан қутулиш мақсадида, Ч.Х. ўзини ҳушини йўқотгандай кўрсатиб олган.

 

Ч.Х. касалхонага олиб борилиб, соғлиғини текшириш жараёнида, унинг фарзанди 2008 йилда туғилган М.Х. етиб келиб, профилактика инспектори майор Э.Азамовга тўсатдан хужум қилган вақтида, ходим томонидан жисмоний куч ишлатиб, тўхтатилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Музработ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ч.Х.га нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, унинг вояга етмаган ўғли М.Х.га нисбатан қонунчиликка мувофиқ тилхат эҳтиёт чораси белгиланган.

 

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ёки уларга қаршилик кўрсатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.