Жаҳон

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Таиланднинг Пхукет оролида сайёҳлик микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, сайёҳлар Симилан ороллари томон йўл олган микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, электр устунига урилиб кетган. Транспорт воситасида жами 12 нафар йўловчи бўлган.

 

Ҳодиса оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна тўрт нафар ўзбекистонлик турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган.

 

Шунингдек, авария натижасида саккиз нафар Россия фуқароси ҳам жароҳат олган. Улардан икки нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

 

Микроавтобус ҳайдовчисининг маълум қилишича, ҳодиса олдинда ҳаракатланаётган юк машинаси тўсатдан тормоз бергани сабаб юз берган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва воқеанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди | Zamon.uz