Жаҳон

Telegram бир кун ичида 100 мингдан ортиқ гуруҳ ва каналларни блоклади

2026 йил бошидан буён блокланган гуруҳ ва каналлар сони 10 миллиондан ошди.

Telegram бир кун ичида 100 мингдан ортиқ гуруҳ ва каналларни блоклади

Telegram мессенжери бир кун ичида 100 мингдан ортиқ гуруҳ ва каналларни блоклади. Бу ҳақда РИА Новости томонидан таҳлил қилинган платформа статистикаси маълумотларида қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, сешанба куни якунига келиб мессенжер жами 114 348 та гуруҳ ва канални блоклаган. Бу 10 мартдан бери бир кунда қайд этилган энг юқори блоклаш кўрсаткичларидан бири бўлди. Ўша куни 102 612 та гуруҳ ва канал блокланган эди.

 

Статистикага кўра, март ойи бошидан буён мессенжер жами 1 547 231 та гуруҳ ва канални блоклаган. Шу даврда 9 439 та ҳамжамият “терроризмга алоқадор” контент сабаб ёпилган.

 

2026 йил бошидан бери блокланган гуруҳлар ва каналларнинг умумий сони 10 186 435 тага етган. Шундан 41 619 таси “терроризмга алоқадор” деб баҳоланган ҳамжамиятлардир.

 

Telegram маълумотига кўра, платформадаги модерация жараёни 2015 йилдан буён фойдаланувчиларнинг шикоятлари ҳамда машинавий ўрганишга асосланган проактив мониторинг тизими орқали амалга оширилади. 2024 йил бошидан эса ушбу жараён сунъий интеллектга асосланган модерация воситалари билан янада кучайтирилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Telegram бир кун ичида 100 мингдан ортиқ гуруҳ ва каналларни блоклади | Zamon.uz