Ўзбекистон

Тошкентда қалбаки ҳужжатлар орқали ижара уйларни сотган жиноий гуруҳ аниқланди

Беш нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда қалбаки ҳужжатлар орқали ижара уйларни сотган жиноий гуруҳ аниқланди

Ўзбекистон ҳудудларида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, cалл-марказ ишонч телефонларига келиб тушган тезкор маълумот асосида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада беш нафар шахсдан иборат гуруҳ ижарага олинган уйларни қалбаки ҳужжатлар орқали бошқа фуқароларга сотиб келгани аниқланган.

 

Терговга кўра, 1992 йилда туғилган шахс муқаддам Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 169 (ўғрилик) ва 228-моддалари (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан судланган бўлишига қарамай, жиноий фаолиятини давом эттирган. У яна тўрт нафар — 1980, 1997, 1994 ва 2000 йилларда туғилган шахсларни ўзига шерик қилган.

 

Гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳрида фуқароларга тегишли уйларни ижарага олиб, уй эгасидан яширин равишда ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда уларни бошқа шахсларга сотиш билан шуғулланиб келган.

 

Тезкор тадбир давомида улар Миробод туманидаги Нукус кўчасида жойлашган, умумий майдони 95 квадрат метр бўлган хонадонни ҳар квадрат метри 1300 доллардан сотиш бўйича келишувга эришган. Кейинчалик Яккасарой туманидаги нотариал идорада олди-сотди ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида 110 минг доллар миқдоридаги пулни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда қалбаки ҳужжатлар орқали ижара уйларни сотган жиноий гуруҳ аниқланди | Zamon.uz