Ўзбекистон

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Uzbekistan Airways маълум қилишича, 19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги авиаташувлар қайта тикланади.

 

Мунтазам Тошкент–Дубай–Тошкент йўналишидаги парвозлар БАА авиация маъмурияти билдиришномасига мувофиқ амалга оширилади.

 

Аввал бекор қилинган рейслар йўловчилари ўз авиа чипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул қайта расмийлаштиришлари мумкин.

 

Парвозлар жадвали:

HY333: Тошкентдан 07:15 да жўнаб, Дубайга 11:00 да қўнади.

 

HY334: Дубайдан 12:30 да жўнаб, Тошкентга 17:30 да қўнади.

 

Авиа чипталарни компания расмий сайти, мобил илова, Uzbekistan Airways Sales филиаллари ва агентликлар орқали харид қилиш мумкин. Парвозлар минтақадаги вазият, хавфсизлик талаблари ва халқаро стандартларга мос тарзда амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 мартдан Ўзбекистон–Саудия Арабистони ва Ўзбекистон–БАА йўналишларида йўловчи рейсларига қўйилган чекловлар бекор қилинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.