Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Республикаси номидан Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур ташаббус Рамазон ҳайити муносабати билан афғон халқини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган.

 

 

Инсонпарварлик ёрдамининг умумий оғирлиги 290 тоннадан зиёд бўлиб, ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, макарон, қандолат ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат.

 

Ушбу ёрдам Ҳайратонда Афғонистон вакилларига топширилган.

 

 

Вазирлик хабарига кўра, маросимда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори ўринбосари Мавлавий Абу Идрис, Ташқи ишлар вазирлигининг Балх вилояти бўлинмаси раҳбарияти, шунингдек, Ҳайратон шаҳар ҳокимлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқига доимий кўрсатиб келинаётган эътибор, ғамхўрлик, амалий қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун самимий миннатдорлик билдирган.

 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усманов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳозирда можаролар марказида қолган Эронга ҳам инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди | Zamon.uz