Ўзбекистон

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

Ички ишлар вазирлиги Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан мамлакат бўйлаб жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли хавфсизлик чораларини жорий этмоқда.

 

Вазирлик маълумотига кўра, байрам тадбирлари давомида республика бўйлаб 20 мингдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хизматга жалб этилади.

 

Мамлакатдаги 2000 дан ортиқ масжидларда ўтказиладиган ҳайит намозлари ҳамда юзлаб ҳудудларда ташкил этиладиган оммавий байрам тадбирлари махсус назорат остида ўтказилади.

 

Асосий оммавий тадбирлар республика бўйлаб 200 дан ортиқ ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда намозхонлар оқимини тартибга солиш, жамоат тартибини сақлаш ва қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича зарур ташкилий ишлар олиб борилади.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт логистикасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбирлар ўтказиладиган ҳудудлар, йўллар ва йирик бозорлар атрофида қарийб 2500 нафар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари навбатчилик қилади. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда махсус тўсиқлар ўрнатилиб, 150 метр радиусгача бўлган ҳудудларда транспорт воситалари учун вақтинчалик тўхташ жойлари ташкил этилади.

 

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йирик тадбир ўтказиладиган ҳудудларда йўқолган болаларни вақтинча жойлаштириш учун махсус хоналар ташкил этилади. Ушбу масканларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар ҳамда психологлар фаолият юритиб, ота-оналарни тезкор аниқлаш ва болаларни ўз яқинларига етказиш бўйича ёрдам кўрсатади.

 

Шунингдек, сайёҳлар оқими юқори бўлиши кутилaётган Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Зомин тумани ҳамда Шаҳрисабз тумани ҳудудларида ҳам хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича қўшимча тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Бундан ташқари, электр энергияси, газ ва сув таъминоти хизматлари кучайтирилган иш режимига ўтказилган. Ички ишлар органларининг 24 соатлик махсус гуруҳлари байрам кунларида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вазиятни доимий назорат қилиб боради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади | Zamon.uz