Ўзбекистон

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда TASS агентлиги АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, АҚШнинг умумий давлат қарзи ҳозирда 39,03 триллион долларни ташкил этмоқда. Бу ҳар бир фуқаро ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келишини англатади. Мазкур кўрсаткич мамлакат тарихидаги энг юқори даража ҳисобланади.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил октябр ойида АҚШ давлат қарзи илк бор 38 триллион доллардан ошган эди.

 

Мутахассислар прогнозига кўра, келгуси ўн йил ичида АҚШнинг давлат қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 120 фоизига етиши мумкин. Бу эса федерал ҳукумат қарзи бутун иқтисодиётнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмидан ҳам ортиб кетишини англатади.

 

Шунингдек, Вашингтон ҳар йили давлат қарзи бўйича фоиз тўловларига қарийб 970 миллиард доллар сарфламоқда. Бу кўрсаткич айрим ҳисоб-китобларга кўра ҳарбий харажатлардан ҳам юқори бўлиб, 2020 йилдан буён уч бараварга ошган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қарзнинг юқори даражаси федерал ҳукуматни фоиз тўловларига кўпроқ маблағ ажратишга мажбур қилади. Бу эса инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий дастурлар учун ажратиладиган маблағларнинг қисқаришига олиб келиши мумкин.

 

Мутахассисларнинг фикрича, федерал бюджет сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва ортиқча харажатларни қисқартириш орқали АҚШ бюджети оўн йил ичида мувозанатлаштириш имконияти мавжуд.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди | Zamon.uz