Ўзбекистон

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Байрам арафасида узлуксиз ишлайдиган ёки махсус иш турларида ортиқча ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ёки дам олиш белгиланади.

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам кунлари арафасида иш сменаси барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

 

Шунга кўра, 20 март — Рамазон ҳайити дам олиш куни сифатида белгиланган. Демак, 19 март куни барча ходимлар қонуний равишда иш вақтини 1 соатга қисқартириб, уйларига вақтлироқ кетиш ҳуқуқига эга.

 

Эслатиб ўтамиз, байрамдан олдинги куни иш сменаси қисқартирилиши мумкин бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар ва айрим турдаги ишлар учун ортиқча ишлаганлик компенсацияси ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган меҳнат ҳақи орқали таъминланади.

custom img

Самарқандда МИБ орқали бува ва набира учраштирилди

Суд ҳужжатига мувофиқ, энди улар ҳар ойнинг биринчи ва учинчи якшанбаси кунлари ушрашади.

custom img

Урганчда истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар йўқ қилинди

Шу тариқа 82 та ижро иши амалга якунланган.

custom img

Элликқалъада Солиқ қарзи сабаб “ISUZU” сотилиб кетди

Маълум бўлишича, қарздор МЧЖнинг солиқдан 1 млрд қарзи бўлган.

custom img

Қувада солиқдан қарздор фуқароларнинг мол-мулки хатланмоқда

Ижро ҳаракатлари давомида бир қатор техника ва автотранспорт воситалари хатланган.

custom img

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

custom img

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистоннинг учта ҳудудда минглаб контрафакт ва яроқсиз дори воситалари фош этилди

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"