Ўзбекистон

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Times нашрининг Эрон манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон узоқ давом этиши мумкин бўлган ҳарбий қарама-қаршиликка тайёргарлик кўрмоқда.

 

Манбаларга кўра, Теҳрон расмийлари юзага келган можарони мамлакат учун мавжудлик даражасидаги таҳдид сифатида баҳоламоқда. Шу сабабли Эрон томони АҚШ ва Исроил келажакда яна ҳарбий зарбалар бермаслиги бўйича қатъий хавфсизлик кафолатлари тақдим этилишини талаб қилмоқда.

 

Эрон расмийлари, шунингдек, халқаро санкциялар енгиллаштирилмасдан туриб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга боришдан манфаатдор эмаслигини билдирган. Уларнинг фикрича, бундай шартлар бўлмаган ҳолда тузиладиган ҳар қандай келишув келажакда янги ҳужумларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Манбалар таъкидлашича, Теҳрон узоқ давом этадиган қарама-қаршилик стратегиясини танламоқда ҳамда эҳтимолий рақиблари учун келажакдаги ҳарбий амалиётлар нархини оширишга интиламоқда. Шу билан бирга, мамлакат можаронинг узоқ давом этиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

 

Аввалроқ АҚШ томони ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирган эди. Бироқ мутахассислар можарога якун ясаш нафақат Вашингтон позициясига, балки Теҳрон илгари сурган шартларга ҳам боғлиқ эканини таъкидламоқда.

 

Нашр манбаларининг қайд этишича, ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги пасайган тақдирда ҳам Эрон минтақадаги босимни сақлаб қолиши мумкин. Жумладан, стратегик аҳамиятга эга Ҳормуз бўғози орқали кема қатновини чеклаш ёки тўхтатиш эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times | Zamon.uz