Жаҳон

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроилдаги 80 та ҳарбий нишонга ракета зарбаларини йўналтирганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, “Ҳақиқий ваъданинг 4-босқичи” номли зарбаларнинг 63- тўлқини доирасида Исроилнинг жанубий ва марказий ҳудудларидаги, жумладан, Ришон-ле-Сион шаҳрига яқин жойлашган, шунингдек, Тел-Авивнинг шарқий ва жанубий ҳудудларидаги ҳарбий объектлар ракета тизимлари ва дронлар орқали аниқ нишонга олинган.

 

Тун давомида ҳам  ИИҚК Кувайт, БАА ва Баҳрайндаги АҚШ базаларига ҳам ҳужум қилган.

 

Бундан ташқари Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига кучли зарбалар берди.

 

Зарбалардан бири дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ марказларидан бири ҳисобланувчи Қатарнинг Рас-Лаффан портига берилган.

 

Саудия Арабистони ҳам Ар-Риёд томон учирилган тўртта баллистик ракета ва шаҳарнинг шарқидаги газ иншоотига йўналтирикган дрон тўхтатиб, йўқ қилганини айтди.

 

Шунингдек, аввалроқ Исроил дунёдаги энг йирик газ ресурсининг бир қисми ва Эрон энергия таъминотининг устунларидан бири бўлган мамлакатдаги Жанубий Парс табиий газ конига ҳужум қилган.

 

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп мазкур ҳужум келишилмаганини айтиб, Исроилнинг қайта ушбу конга зарба бермаслигини билдирди.

 

“Эрон Қатарга ҳужум қилишга қарор қилмаса, Исроил томонидан ушбу ўта муҳим ва қимматли Жанубий Парс конига бошқа ҳужумлар қилинмайди”, — деди Трамп.

 

Аввалроқ Эрон Али Ларижонийнинг олдирилганига жавобан Исроилга зарбаларнинг 61-тўлқинини йўллаган эди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади | Zamon.uz