Жаҳон

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда

Урушдан олдин Донлад Трамп мудофаа бюджети учун  1,5 триллион доллар ажратишни таклиф қилган эди.

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон билан урушни молиялаштириш мақсадида Оқ уйга 200 миллиард доллардан ортиқ қўшимча бюджет пакетини Конгрессга тасдиқлашни сўраб топширди. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.

 

Маълум қилинишича, таклиф қилинган маблағ ҳозирги ҳаво ҳужумлари харажатларидан анча юқори бўлиб, урушда ишлатиладиган муҳим қуроллар ишлаб чиқарилишини оширишга қаратилган. Сўнгги уч ҳафта давомида АҚШ ва Исроил кучлари минглаб нишонларга зарба бергани сабабли ўқ-дори захираси сезиларли камайган.

 

Нашр билан суҳбатлашган айрим америкалик амалдорлар Пентагоннинг бундай сўрови Конгрессда тасдиқланиш учун реал имкониятларга эга эмаслигини таъкидлаган. 

 

Washington Post'га таяниб хабар берган TRTWorld ушбу сўров Конгрессда сиёсий баҳсларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган.

 

"Демократлар урушни танқид қилмоқда, республикачилар қўшимча молиялаштиришни қўллаб-қувватланмоқда", дейилади хабарда.

 

Ҳатто урушдан олдин ҳам Трамп мудофаа бюджети учун  1,5 триллион доллар ажратишни таклиф қилган, бу эса Оқ уйнинг Бошқарув ва бюджет идораси ичида эътирозларга сабаб бўлганди.

 

Шунингдек, Эрон уруши учун дастлабки олти кундаёқ 11 миллиард доллар харажат қилинган эди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда | Zamon.uz