Ўзбекистон

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Шавкат Мирзиёев томонидан Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами арафасида бир гуруҳ маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги фармон имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсати доирасида қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ 392 нафар шахс афв этилди.

 

Маълум қилинишича, афв этилганларнинг 223 нафари жазодан тўлиқ озод этилган, 82 нафари муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган. 

 

Шунингдек, 34 нафар шахснинг жазоси енгилроқ турига алмаштирилган, 53 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилган.

 

Афв этилганлар орасида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 14 нафар 60 ёшдан ошган шахслар, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлар бор.

 

Масъул идораларга афв этилган шахсларни жамиятга мослаштириш, уларни иш билан таъминлаш ва соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди | Zamon.uz