Жаҳон

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд Эронни Форс кўрфази давлатларига қарши ҳужумларни тўхтатишга чақириб, минтақа мамлакатларининг сабри чекланганини айтди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон томонидан амалга оширилаётган зарбалар олдиндан пухта режалаштирилган бўлиб, Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, кучли ҳарбий салоҳиятидан фойдаланишга тайёр. 

 

У қайси ҳолатда жавоб берилиши ҳақида аниқ маълумот бермади. Бироқ Теҳрон буни жиддий огоҳлантириш сифатида қабул қилиши кераклигини қайд этди.

 

Мазкур баёнот Саудия пойтахтида араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтказилган йиғилишдан сўнг янгради. Унда минтақадаги урушнинг кенгайиб бораётгани ва хавфсизликка таҳдидлар муҳокама қилинди.

 

Аввалроқ Эрон Форс кўрфазидаги энергетика объектларига, жумладан, Рас Лаффан саноат шаҳарчаси ҳамда БААнинг газ инфратузилмаларига зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бу ҳужумларни Исроилнинг Жанубий Pars газ конига қилган зарбасига жавоб сифатида изоҳлаган.

 

Саудия томони, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали Эрон томонидан учирилган ракеталар йўқ қилинганини маълум қилган.

 

Расмийларга кўра, ҳатто уруш якунланган тақдирда ҳам Эрон билан муносабатларни тиклаш узоқ вақт талаб этади. Саудия ташқи ишлар вазири ишонч деярли бутунлай йўқолганини билдириб, Теҳронни вазиятни кескинлаштирмасдан, зудлик билан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди | Zamon.uz