Шавкат Мирзиёев биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Президент Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари вилоят ҳокими Адиз Бобоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳамкорлигида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
“Бугунги айём кунларида улуғ аждодларимиз ва бу дунёдан ўтган яқинларимизни йод этиш, уларнинг эзгу ишларини эслаш хайрли амаллардан экани таъкидланди”, дейилади хабарда.








