Ўзбекистон

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 23 мартдан бошлаб Тошкент - Чорвоқ йўналишида автобус қатнови ишга туширилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

 

Мазкур йўналиш Машинасозлар метросидан Чорвоқ (Ҳумсон қўрғони)гача қатновни таъминлайди.

 

Маълум қилинишича, йўналишга замонавий MAN RR3 русумидаги 47 ўриндиқли, кондиционерли автобуслар бириктирилади. Йўл кира нархи 25 минг сўм этиб белгиланган.

 

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади. Йўл давомийлиги ўртача 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги рейс Чорвоқдан соат 20:30 да йўлга чиқиб, соат 22:00 да пойтахтга етиб келади.

 

Автобуслар Ҳумсон қўрғонигача Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Хожикент ва Чиноркент орқали ҳаракатланади.

 

Тўловни нақд пулда ҳам, банк карталари орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади | Zamon.uz