Жаҳон

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Туркиянинг Бодрум шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини зўрлаш ва талончилик қилишда гумон қилинган икки кишини қўлга олди. Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, дастлабки тергов жараёнида уларнинг шахси ва жойлашуви аниқланган. Суд ҳибсга олиш илтимосномасини қондириб, эркаклар суд назорати остига олинди.

 

Ҳодиса Яликавак тумани Гөкчебел маҳалласида содир бўлган. Жабрланувчи йўл четида турганида, унга ёнга машина келиб тўхтаган ва Туркбўку маҳалласига олиб бориб қўйиши билдирилган. Йўлда ҳайдовчи йўналишни ўзгартириб, машинани қурилиш майдончаси томон ҳайдаган. Жабрланувчи бино ичига судраб олиб кирилган ва у ерда жисмоний зўравонлик ва жинсий тажовузга дучор бўлган.

 

Шунингдек, унинг сумкаси, нақд пули ва уй телефони ўғирланган.

 

Аёл жароҳатлари ва шок ҳолатига қарамай, яқин атрофдаги турар-жой биноларига етиб бориб, маҳаллий аҳолидан ёрдам сўраган.

 

Ҳозирда жабрланувчи Бодрум давлат касалхонасида тиббий ва психологик ёрдам олмоқда. Ҳодиса маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан назорат қилинаётган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.