Ўзбекистон

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг мобил рақамлари халқаро ва норасмий онлайн-сервисларда сотилаётгани акс этган скриншотлар тарқалди. Ҳолат юзасида Рақамли технологиялар вазирлиги муносабат билдирди.

 

Вазирлик баёнотида кўрсатилган виртуал рақамлардан телефон рақамлари сифатида фойдаланиб бўлмаслиги маълум қилинган.

 

Хабарда қайд этилишича, бундай рақамлар орқали интернет хизматларидан ҳам фойдаланиш имкони йўқ.

 

“Шу билан бирга, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини ноқонуний қўлга киритиш имкони мавжуд эмаслиги сабабли ваҳимага ўрин йўқ”, дейилади вазирлик баёнотида.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, халқаро ва норасмий онлайн-сервисларда АҚШ, Канада, Буюк Британия, БАА, Португалия, Ветнам ва бошқа давлатлар виртуал рақамлари ҳам мавжуд. Бундай сервислардан олинган виртуал рақамлардан ижтимоий тармоқлар, электрон почталар ёки бошқа платформаларда рўйхатдан ўтиш учун фақат бир марталик махсус код орқали қисқа муддатга фойдаланиш мумкин.

 

“Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашни кучайтириш мақсадида барча мобил алоқа операторлари тармоқларида рақамларни сохталаштириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш тизими жорий этилиб, доимий равишда такомиллаштирилмоқда”, — дея қўшимча қилди вазирлик.

 

Шунингдек, вазирлик аҳолига my.gov.uz порталидаги “Менинг рақамларим” хизматидан фойдаланиб, ўз номига расмийлаштирилган мобил рақамларини кузатиб бориш мумкинлигини эслатди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда | Zamon.uz