Ўзбекистон

2026 йил учун энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Жаҳон бахт ҳисоботида Ўзбекистон 6,283 балл билан 53-ўринда қайд этилди.

2026 йил учун энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

20 март — Халқаро бахт куни арафасида 2026 йилги Жаҳон бахт ҳисоботи эълон қилинди. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон глобал рейтингда 53-ўринни эгаллади.

 

Мутахассислар мамлакат аҳолиси ҳаётдан қониқиш даражасини 10 баллдан 6,283 балл билан баҳолаган. Ҳисобот ҳар йили эълон қилинади ҳамда у Оксфорд университетининг фаровонликни ўрганиш маркази томонидан Gallup ва БМТ билан ҳамкорликда тайёрланади.

 

Тадқиқот методологияси 140 та мамлакат ва ҳудудда ўтказилган, қарийб 100 минг нафар респондент иштирок этган сўровнома натижаларига асосланади. Иштирокчилар ўз ҳаётини Cantril Ladder шкаласи орқали баҳолайди, унда 10 балл энг яхши ҳаёт, 0 балл энг ёмон ҳолатни англатади. Рейтинг тузишда шунингдек аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, шахсий эркинлик даражаси, коррупция ҳақидаги тасаввурлар ва умр кўриш давомийлиги каби омиллар ҳам инобатга олинади.

 

МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни Қозоғистон эгаллаб, 33-ўринга кўтарилган. Мintaқадаги бошқа давлатлар қуйидагича жойлашди: Қирғизистон – 66-ўрин, Молдова – 77-ўрин, Россия – 79-ўрин. Шунингдек, Тожикистон 88-ўринни, Арманистон 89-ўринни ва Озарбайжон 102-ўринни эгаллади.

 

Глобал рейтингда эса Финляндия кетма-кет тўққизинчи йил дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. Кучли бешликдан шунингдек Исландия, Дания, Коста-Рика ва Шветсия жой олди.

 

Top-10 таликка яна Норвегия, Нидерландия, Исроил, Люксембург ҳамда Швейцария кирди. Рейтингнинг энг қуйи поғонасида эса Афғонистон жойлашди. Шунингдек Ботсвана, Зимбабве, Малави ва Сьерра-Леоне ҳам энг паст ўринларни эгаллади.

 

Ҳисоботда ёшлар фаровонлигига рақамли технологиялар таъсири ҳам алоҳида таҳлил қилинди. Тадқиқотчиларга кўра, интернетдан ўқиш, мулоқот ва ижод учун фойдаланиш ҳаётдан қониқиш даражасини ошириши мумкин. Бироқ ижтимоий тармоқларни ёки ўйинларни мақсадсиз кўриш аксинча фаровонлик ҳиссининг пасайишига олиб келиши эҳтимоли юқори.

 

Умумий хулосаларга кўра, ижобий ҳис-туйғулар глобал миқёсда салбий ҳиссиётларга нисбатан икки баробар кўп учрайди. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда салбий тажрибалар даражаси аста-секин ортиб бораётгани қайд этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2026 йил учун энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди | Zamon.uz