Жаҳон

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 25 миллиард доллардан ошди

Оқ уй аввалроқ операция қийматини 12 миллиард доллар деб баҳолаган эди.

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 25 миллиард доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий операцияси учун сарфланган харажатлар 25 миллиард доллардан ошгани маълум қилинди.

 

Ҳарбий харажатларни кузатиб борувчи ихтисослашган онлайн платформа — Iran War Cost Tracker томонидан эълон қилинган янгиланган маълумотларга кўра, АҚШнинг ушбу ҳарбий кампанияси учун сарфланган умумий маблағ аллақачон 25 миллиард доллардан ортган.

 

Портал муаллифлари ҳисоб-китоблар Пентагон томонидан АҚШ Конгрессига тақдим этилган расмий ҳисоботларга асосланганини таъкидлаган. Мазкур ҳужжатларга кўра, жанговар ҳаракатларнинг дастлабки олти кунининг ўзи АҚШ бюджетига тахминан 11,3 миллиард долларга тушган.

 

Шунингдек, портал ҳисоб-китобларига кўра, операцияни давом эттириш учун кунлик харажатлар ўртача 1 миллиард долларни ташкил этмоқда. Натижада реал вақт режимидаги ҳисоблагич ҳарбий кампания АҚШ солиқ тўловчиларига ҳар сонияда қарийб 11,5 минг долларга тушаётганини кўрсатмоқда.

 

Аввалроқ Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раиси бошқа рақамларни келтирган эди. Унинг маълум қилишича, 16 март ҳолатига кўра Эрон операциясининг умумий қиймати 12 миллиард доллар атрофида бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланган эди. Ҳужумлар давомида мамлакатнинг йирик шаҳарлари, жумладан Теҳрон ҳам нишонга олинган.

custom img

Нетаняху Эрон энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлди — Трамп

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Исроил билан бу масалада келишувга эришилганини айтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"