Жаҳон

Қирғизистонлик қори Қуръон тиловати бўйича яна жаҳон чемпиони бўлди

Танловда дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб иштирокчилар қатнашиб, финалга 64 нафар қори етиб борган.

Қирғизистонлик қори Қуръон тиловати бўйича яна жаҳон чемпиони бўлди

Қирғизистонлик Қуръон қориси Муҳаммадали Қори Умаров халқаро Қуръон тиловати мусобақасида яна бир бор биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, танлов 17 март куни Жидда шаҳрида, Саудия Арабистони ҳудудида ўтказилган. Мусобақа якунига кўра, Муҳаммадали Қори Умаров биринчи ўринни эгаллаб, 50 минг Саудия риали (тахминан 13 минг АҚШ доллари) миқдоридаги мукофот билан тақдирланди.

 

Танловда дунёнинг турли мамлакатларидан ўн мингга яқин иштирокчи қатнашиш учун ариза топширган. Улардан 2 минг нафари саралаб олиниб, мусобақада қатнашган. Саккиз кун давом этган баҳслар натижасида 64 нафар иштирокчи финал босқичига йўл олган.

 

Мусобақанинг асосий талаблари Қуръонни тўлиқ ёд олиш ҳамда тажвид қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда қироат қилишдан иборат бўлган. Якуний натижаларга кўра совринли ўринлар қуйидагича тақсимланган:

 

1-ўрин — Қирғизистон

2-ўрин — АҚШ

3-ўрин — Миср

4-ўрин — Сурия

5-ўрин — Швеция

 

Ғолиб ўз чиқишида яна бир бор халқаро миқёсда биринчи ўринни қўлга киритганидан мамнунлигини билдириб, у эришилган натижада Қирғизистон халқининг қўллаб-қувватлаши ва дуолари катта аҳамиятга эга бўлганини қайд этган.

 

Маълумот учун, Муҳаммадали Қори Умаров ҳозирда Мадина Ислом университети Қуръон факультетининг тўртинчи курс талабаси ҳисобланади.

 

Аввалроқ, 2022 йил 22 сентябр куни Макка шаҳрида 111 мамлакат вакиллари иштирок этган Бутунжаҳон Қуръон тиловати ва тафсири мусобақасида ҳам у ғолибликни қўлга киритиб, 250 минг риал мукофотга сазовор бўлган эди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 25 миллиард доллардан ошди

Оқ уй аввалроқ операция қийматини 12 миллиард доллар деб баҳолаган эди.

custom img

Нетаняху Эрон энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлди — Трамп

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Исроил билан бу масалада келишувга эришилганини айтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"