Ўзбекистон

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев ҳайит намозини адо этди

Собиқ Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ташиев нотўғри хатти-ҳаракатлари учун узр сўради.

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев ҳайит намозини адо этди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев 20 март куни ҳайит намозини адо этдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

Садир Жапаров Бишкек шаҳридаги Эски майдонда 30 мингдан ортиқ одам иштирок этган намозни ўтказди. Майдон атрофида жамоат тартибини таъминлаш мақсадида милиция ходимлари ва шифокорлар навбатчилик қилган. Президент табригида Рамазон ойининг маънавий аҳамияти таъкидланди ва дунё бўйлаб тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига умид билдирилди.

 

Қамчибек Ташиев эса “Жал” микрорайонида ўтказилган ҳайит намозида иштирок этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда унинг ёнида Ўш шаҳрининг собиқ мери Женишбек Токторбаев ҳам кўринган. Намоздан сўнг Ташиев барча аҳолини Рамазон ҳайити билан табриклаган ва нотўғри хатти-ҳаракатлар қилган бўлса узр сўрашини билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Қамчибек Ташиев Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев ҳайит намозини адо этди | Zamon.uz