Жаҳон

“Ҳавода Наврўзнинг ифорини сезмайсиз”: Эрон уруш фонида байрамни қарши олди

Ҳужумлар хавфига қарамай, аҳоли байрам анъаналарини сақлашга уриниб, Ҳафт Син дастурхонини тайёрламоқда.

“Ҳавода Наврўзнинг ифорини сезмайсиз”: Эрон уруш фонида байрамни қарши олди

Эрон бу йил Наврўз байрамини кескин ҳарбий вазият фонида нишонламоқда. 28 февралдан буён давом этаётган АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида мамлакатда хавфсизлик ва иқтисодий ҳолат ёмонлашиб, анъанавий байрам кайфияти сезилмаяпти.

 

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот маълумотларига кўра, зарбалар натижасида 3 114 киши ҳалок бўлган, улардан 1 354 нафари тинч аҳоли, камида 207 нафари болалардир. Теҳрон бунга жавобан АҚШ ҳарбий базалари жойлашган минтақадаги мамлакатларга зарба бермоқда.

 

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу йилги Наврўз аввалгилардан тубдан фарқ қилади. Дамавандда яшовчи фуқаролар уруш сабаб кундалик ҳаёт издан чиққанини, айримлар эса хавфсизлик сабаб пойтахтдан кўчишга мажбур бўлганини билдирган. Теҳрон эса энг кўп зарбаларга учраган ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда.

 

BBC суҳбатдошлари уруш оқибатида иш ўринлари қисқараётгани ва инфратузилма зарар етгани ҳам аҳолининг асосий хавотирларига айланганини билдирган. Айримлар вазият давом этса, мамлакат келажаги хавф остида қолиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

 

“Одатда Наврўз олдидан гавжум бўладиган бозорлар ва савдо марказларида бу йил ҳаракат сезиларли даражада камайган. Фуқаролар харид пайтида ҳаво ҳужумлари хавфи борлигини айтмоқда. Шунга қарамай, айримлар байрам анъаналарини сақлашга уриниб, хусусан Ҳафт Син дастурхонини тайёрламоқда”, дейилади хабарда.

 

Бироқ жамиятда кайфият бир хил эмас. Баъзи фуқаролар байрамни нишонлаш тарафдори бўлса, бошқалар мавжуд сиёсий тизим шароитида Наврўзнинг аҳамияти йўқлигини билдирмоқда.

 

Мутахассислар ва кузатувчилар уруш пайтида нишонланаётган бу йилги Наврўз Эрон жамиятидаги ижтимоий ва руҳий ҳолатни яққол акс эттираётганини қайд этишган.

 

Эронликлар 1980 йилларда ҳам, Ироқ билан 8 йиллик можаро пайтида, Наврўзни шундай уруш шароитида нишонлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Ҳавода Наврўзнинг ифорини сезмайсиз”: Эрон уруш фонида байрамни қарши олди | Zamon.uz