Жаҳон

Эрон зарбалари АҚШ ҳарбий базаларига 800 млн доллар зарар етказди — BBC

Зарарнинг катта қисми THAAD тизими ва радар қурилмаларига тўғри келган.

Эрон зарбалари АҚШ ҳарбий базаларига 800 млн доллар зарар етказди — BBC

BBC таҳлилига кўра, Эрон томонидан Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига берилган зарбалар дастлабки 14 кунлик ҳарбий ҳаракатлар давомида тахминан 800 миллион доллар миқдорида зарар етказган.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, зарарларнинг асосий қисми Эрон томонидан ҳарбий ҳаракатларнинг биринчи ҳафтасида амалга оширилган жавоб зарбалари натижасида юзага келган. Нишонлар қаторида Иордания ҳудудидаги авиабазада жойлашган Terminal High Altitude Area Defense (THAAD) ракетага қарши мудофаа тизими ҳамда AN/TPY-2 радар тизими бўлган. Таҳлилга кўра, AN/TPY-2 радар тизимининг қиймати тахминан 485 миллион долларни ташкил этади.

 

Шунингдек, зарбалар Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларининг бинолари ва инфратузилмасига ҳам зарар етказган бўлиб, унинг қиймати қарийб 310 миллион долларга баҳоланмоқда.

 

Сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили Эрон камида учта АҚШ авиабазасига бир неча бор зарба берганини кўрсатган. Булар — Ali al-Salim авиабазаси (Қувайт), Al-Udeid авиабазаси (Қатар) ҳамда Prince Sultan авиабазаси (Саудия Арабистони).

 

BBCга кўра, такрорий зарбалар Эроннинг асосий ҳарбий нишонларни аниқ мўлжалга олган ҳолда ҳужум қилганини кўрсатади.

 

Аввалроқ Пентагон расмийлари сенаторлар билан ёпиқ брифинг чоғида урушнинг дастлабки олти кунида АҚШ камида 11,3 миллиард доллар сарфлаганини маълум қилган. ABC News хабарига кўра, дастлабки икки куннинг ўзида ўқ-дорилар учун 5,6 миллиард доллар сарфланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон зарбалари АҚШ ҳарбий базаларига 800 млн доллар зарар етказди — BBC | Zamon.uz