Жаҳон

Эрондаги зарбалар яқин кунларда кучаяди — Исроил мудофаа вазири

Исроил операциялар барча ҳарбий мақсадлар бажарилгунга қадар давом этишини билдирди.

Эрондаги зарбалар яқин кунларда кучаяди — Исроил мудофаа вазири

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац яқин кунларда Эрон ҳудудидаги нишонларга берилаётган зарбалар сезиларли даражада оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, Исроил Мудофаа Кучлари (IDF) ҳамда АҚШ ҳарбийлари томонидан Эрон режими ва унга тегишли инфратузилма объектларига қарши амалга оширилаётган зарбалар кўлами кенгайтирилади.

 

“IDF ва АҚШ ҳарбийлари томонидан Эрон режими ва у таянадиган инфратузилмага қарши зарбалар интенсивлиги сезиларли даражада ошади”, — деган вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар шу ҳафтадан бошлаб кучайиши кутилмоқда. Исроилда операциялар якшанба кунидан янада фаоллашиши мумкин.

 

Исраэл Кац шунингдек, IDF ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарли ҳарбий салоҳиятга эга эканини таъкидлаган. Унинг айтишича, операциялар белгиланган барча ҳарбий мақсадларга эришилгунга қадар давом этади.

 

Аввалроқ Аббос Ароқчи бошчилигидаги Эрон ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон вақтинчалик сулҳга рози бўлиш ниятида эмаслигини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил билан қарама-қаршиликка якуний сиёсий келишув орқали барҳам берилишини талаб қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондаги зарбалар яқин кунларда кучаяди — Исроил мудофаа вазири | Zamon.uz