Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Наврўз байрами билан қутлади

Давлат раҳбари эртага нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан маҳалла раислари ва фаолларини, барча юртдошларни табриклади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Наврўз байрами билан қутлади

Бугун Янги Ўзбекистон боғида Наврўз муносабати билан тантанали маросимда Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳлини байрам билан қутлади.

 

 

Президент Наврўзни табиий уйғониш ва руҳий янгиланиш рамзи сифатида таъкидлаб, барча юртдошлар, шунингдек, олис ва яқин мамлакатларда яшаётган ватандошларимизга эзгу тилакларини изҳор қилди. 

 

“Баҳор фаслида жонажон диёримизга шарқона янги йил кириб келмоқда. Бугун Наврўзни Рамазон ҳайити билан бирга нишонламоқдамиз. Байрам барчага тинчлик ва бахт олиб келсин”, — деди давлат раҳбари.

 

Президент табиат уйғониши, осмондан ёғаётган обираҳмат ва шаҳар ҳамда қишлоқларда сайил-томошалар бошлангани ҳақида сўзлаб, Наврўз кунларида халқимизнинг бирдамлиги ва бунёдкорлик салоҳияти янада кўзга ташланаётганини таъкидлади.

 

Шавкат Мирзиёев байрам қадриятларига содиқлик, миллат, тил ва динидан қатъи назар барча юртдошларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар янги босқичга кўтарилганини қайд этди. Бу йилги Наврўз тадбирлари “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир” шиори остида ўтказилмоқда.

 

 

Президент янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни камайтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, замонавий корхоналар, уй-жойлар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт обектларини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга эътибор қаратди, ёшларни замонавий билим ва касбларни эгаллашга, баркамол авлод бўлиб вояга етишга, ягона Ватан ва ягона халқ сифатида янги ҳаёт ва келажак яратишга чақирди. Миришкор деҳқон ва фермерлар меҳнати халқимиз ризқ-у насибасини бойитаётгани ва давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

 

Шунингдек, давлат раҳбари эртага нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан жонкуяр маҳалла раислари ва фаолларини, барча юртдошларни табриклаб, уларга янги муваффақиятлар тилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.