Жаҳон

АҚШ ва Эрон ўртасида келажакдаги музокаралар бўйича муҳокамалар бошланди — Axios

АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаса-да, Миср ва Қатар воситачилик қилмоқда.

АҚШ ва Эрон ўртасида келажакдаги музокаралар бўйича муҳокамалар бошланди — Axios

Axios нашрининг хабар беришича, АҚШ маъмурияти Эрон билан келажакда ўтказилиши мумкин бўлган тинчлик музокараларининг эҳтимолий йўналишларини муҳокама қилишни бошлаган. Нашр АҚШ расмийси ҳамда бошқа манбаларга таяниб ёзишича, Теҳрон ҳам бундай музокаралардан манфаатдор эканини билдирган.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ президенти маъмуриятининг элчиси Стив Виткофф ҳамда президентнинг куёви Жаред Кушнер эҳтимолий музокаралар жараёнида иштирок этмоқда. Axios манбаларининг таъкидлашича, улар илгари Женевада ўтказилган делегациялар учрашувида тақдим этилган шартларга ўхшаш таклифлар асосида иш олиб бормоқда.

 

АҚШ расмийси нашрга берган изоҳида сўнгги кунларда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаганини билдирган. Шу билан бирга, Миср, Қатар ва Буюк Британия икки давлат ўртасида воситачилик алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилаётгани қайд этилган.

 

Манбаларга кўра, Миср ва Қатар АҚШ томонига Эрон музокараларда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган. Шунингдек, маслаҳатлашувлар давомида Эронга тегишли музлатилган активларни қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар жорий йил 6-феврал куни қайта бошланган эди. Сўнгги босқич 26 феврал куни Женевада бўлиб ўтган.

 

Музокараларда Эрон делегациясига Аббос Ароқчи, АҚШ томонига эса Стив Виткофф ва Жаред Кушнер бошчилик қилган.

 

Феврал ойи охирида Эрон расмийлари уранни бойитиш жараёнини тўхтатмасликларини маълум қилган эди. Техник маслаҳатлашувларни март ойининг бошида Вена шаҳрида МАГАТЭ ҳудудида давом эттириш режалаштирилган, бироқ 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий операция бошлангани сабабли жараён тўхтаб қолган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.