Жаҳон

“Бошқа давлатлар раҳбарларининг бизга қўшилиш вақти келди” — Нетаньяху

Исроил бош вазири бошқа давлатларни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларга қўшилишга чақирди.

“Бошқа давлатлар раҳбарларининг бизга қўшилиш вақти келди” — Нетаньяху

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда фаолроқ иштирок этишга чақирди. Унинг таъкидлашича, айрим давлатлар аллақачон бу йўналишда қадам ташлай бошлаган.

 

Якшанба куни Нетаньяху Эрон ракета ҳужумига учраган Исроилнинг Арад шаҳрига ташриф буюриб, дунё етакчиларини Исроил ва АҚШ билан биргаликда Теҳронга қарши курашга қўшилишга чақирди.

 

“Бошқа давлатлар раҳбарларининг ҳам бизга қўшилиш вақти келди”, — деди у. Нетаньяхунинг фикрича, Эроннинг ҳаракатлари нафақат Исроил, балки бутун дунё, жумладан Европа хавфсизлигига ҳам таҳдид солмоқда.

 

Исроил бош вазири Эроннинг Қуддусдаги муқаддас жойлар яқинига қилинган ҳужумларини ҳам қоралаб, зарбалар Ғарбий девор, Муқаддас қабр черкови ва Ал-Ақсо масжиди яқинида амалга оширилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужумларда мўъжиза туфайли ҳеч ким жабрланмаган.

 

Нетаньяху можарони Эрон ҳукмрон доиралари ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарши кураш сифатида баҳолаб, Исроил Эрон ҳудудидаги ҳарбий ва стратегик нишонларга зарбаларни давом эттиришини маълум қилди.

 

Шунингдек, у АҚШ президенти Дональд Трампга Эронга қарши ҳаракатларда етакчилик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирган.

 

Айни пайтда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳам араб давлатлари Эронга ўз ҳудудларига қилинган зарбалар юзасидан огоҳлантириш юборганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Форс кўрфази давлатлари ҳам АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан боғлиқ ҳарбий операцияларига қўшилиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

 

Нетаньяху шунингдек Эроннинг муҳим энергетика йўлаги ҳисобланган Ҳормуз бўғозини ёпиш ҳаракатларини тилга олиб, бу глобал энергетика ва юк ташиш тизимларига жиддий таҳдид солаётганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.