Жаҳон

Энди мудофаа эмас, ҳужум стратегиясига ўтдик — Эрон генерали

Теҳрон АҚШ инфратузилма объектларига зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Энди мудофаа эмас, ҳужум стратегиясига ўтдик — Эрон генерали

Эрон АҚШ ва Исроил билан юзага келган кескинлик фонида ҳарбий стратегиясини ўзгартирганини маълум қилди. Бу ҳақда Эроннинг Хатам ал-Анбиё марказий штаби қўмондони, генерал-майор Али Абдуллоҳий баёнот берди.

 

Унинг сўзларига кўра, Ислом Республикаси қуролли кучлари мудофаа тактикасидан ҳужум стратегиясига ўтган ва уруш олиб бориш усуллари янгиланган.

 

Генерал Абдуллоҳий Эрон армияси имкони қадар самарали ҳаракат қилаётганини таъкидлади. У, шунингдек, мамлакатнинг ёш олимлари ва ҳарбий мутахассислари замонавий қуроллар яратиш устида ишлаётганини билдириб, бу қуроллар рақибларнинг ҳисоб-китобларини бузиши мумкинлигини қайд этди.

 

“Қуролли кучлар ва ғайратли ёш олимларимиз душман ҳисоб-китобларини издан чиқариши мумкин бўлган замонавий қуролларни ишлаб чиқмоқда. Душманлар буни маълум даражада англаб етди. Биз бу тенденцияни давом эттирамиз ва жанг майдонида янги кутилмаган ҳодисаларни тақдим этамиз”, — деди у.

 

Теҳрон аввалроқ агар АҚШ ёки Исроил Эроннинг ёқилғи-энергетика инфратузилмасига яна зарба берса, Яқин Шарқдаги Америка энергетика ва ахборот инфратузилмаси объектларига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

 

Шунингдек, Tasnim агентлиги манбаларига кўра, агар Харк оролини эгаллаб олишга уриниш бўлса, Теҳрон томонидан “мисли кўрилмаган” жавоб чоралари кўрилиши мумкин.

 

Мазкур орол Эрон нефть экспорти учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мамлакат хом нефть экспортининг қарийб 90 фоизи айнан шу терминал орқали амалга оширилади.

 

22 март куни Дональд Трамп Теҳронга ультиматум қўйиб, агар Ҳормуз бўғози 48 соат ичида очилмаса, Эроннинг электр станцияларига зарба берилиши мумкинлигини билдирган эди. Бунга жавобан Теҳрон минтақадаги АҚШ энергетика ва ахборот инфратузилмаси объектларига қарши жавоб зарбалари берилишини маълум қилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Энди мудофаа эмас, ҳужум стратегиясига ўтдик — Эрон генерали | Zamon.uz