Жаҳон

Эрон Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди

Димонада 12 тагача зарба қайд этилди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Эрон Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди

21 март куни кечқурун Эрон томонидан Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берилди. Ҳужумлар оқибатида 100 дан ортиқ киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

 

Эрон давлат телевидениеси ушбу зарбаларни Натанздаги уранни бойитиш бўйича ядровий мажмуага қилинган ҳужумга жавоб сифатида талқин қилган. Маълумотларга кўра, ҳар иккала шаҳарда ҳам мудофаа тизими айрим ракеталарни тутиб қола олмаган.

 

Арад шаҳрида ракетанинг тўғридан-тўғри тушиши натижасида тўққизта турар жой биноси вайрон бўлган ва шаҳар марказига жиддий зарар етган. Исроил фавқулодда хизматлари маълумотига кўра, шаҳарда камида 88 киши жароҳатланган, улардан 10 нафари оғир аҳволда. Оғир ярадорлар орасида беш ёшли қизалоқ ҳам бор.

 

Димона шаҳрида эса 12 тагача зарба қайд этилгани айтилмоқда. Улардан бири турар жой биносига келиб тушган ва натижада 50 дан ортиқ киши яраланган. Расмийлар ҳозирча икки шаҳарда ҳам ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот бермаган.

 

Исроиллик ҳарбий журналист Сергей Ауслендернинг таъкидлашича, вайронагарчиликлар ва жароҳатланганлар сонининг кўплигига қарамай, қурбонлар бўлмагани “деярли мўъжиза” ҳисобланади. У, шунингдек, айрим тутиб олувчи ракеталар нишонни йўқ қила олмаганини ҳам қайд этган.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳужумларга муносабат билдириб, бу оқшом Исроил учун “оғир кеча” бўлганини айтиб, Эронга қарши зарбалар давом этишини маълум қилган.

 

Шу билан бирга, МАГАТЭ агентлиги Димонадаги Шимон Перес номидаги ядровий тадқиқот марказига зарар етгани ҳақида маълумот олмаганини ҳамда ҳудудда радиация даражаси ошгани қайд этилмаганини билдирган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Эрон Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди | Zamon.uz