Жаҳон

Эрондаги можаро 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисига сабаб бўлди — ОАВ

Бу кўрсаткич 84 мамлакатнинг умумий йиллик чиқиндиларига тенг.

Эрондаги можаро 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисига сабаб бўлди — ОАВ

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари иқлимга сезиларли зарар етказган.

 

The Guardian нашрининг ёзишича, можаронинг дастлабки 14 кунидаёқ атмосферага қарийб 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқарилган. Бу кўрсаткич айрим ҳисоб-китобларга кўра, 84 мамлакатнинг умумий йиллик чиқиндиларига тенг.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, энг катта чиқиндилар вайрон қилинган бинолар ҳисобига юзага келган бўлиб, улар қарийб 2,4 миллион тонна карбон чиқиндиларига сабаб бўлган. Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти маълумотларига кўра, можаро давомида 20 мингга яқин фуқаролик иншооти зарар кўрган.

 

Иккинчи йирик манба ёқилғи ёқилиши бўлган. АҚШнинг узоқ ҳарбий базаларидан, жумладан Ғарбий Англиядан учиб келган оғир бомбардимончи самолётлар 150–270 миллион литр ёқилғи сарфлагани айтилмоқда. Натижада 529 минг тонна қўшимча чиқинди юзага келган.

 

Шунингдек, нефть инфратузилмасидаги ёнғинлар ҳам экологик зарар кўламини оширган. Ҳисоботга кўра, Теҳрон яқинидаги нефть омборларига берилган зарбалар ҳамда Форс кўрфазидаги иншоотларга қилинган жавоб ҳужумлари оқибатида 1,88 миллион тонна чиқинди атмосферага чиқарилган. Ушбу ҳодисалар давомида 2,5–5,9 миллион баррель нефть ёниб кетгани қайд этилган.

 

Ҳарбий техниканинг йўқ қилиниши ҳам қўшимча чиқиндиларни келтириб чиқарган. Ҳисоботда тўртта АҚШ самолёти, 28 та Эрон самолёти, 21 та кема ва қарийб 300 та учириш мосламаси йўқ қилингани натижасида 172 минг тонна зарарли газ чиқарилгани қайд этилади. Бундан ташқари, икки ҳафта давомида қўлланган бомбалар, ракеталар ва дронлар яна 55 минг тонна чиқинди ҳосил қилган.

 

Тадқиқот муаллифларидан бири, Ганадаги Энергетика ва ресурслар университети олими Фред Оту-Ларби, можаро давом этиши ва нефть инфратузилмасига ҳужумлар кўпайиши билан чиқиндилар янада ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, қисқа вақт ичида бундай ҳажмдаги чиқиндилар чиқарилиши жиддий экологик хавф туғдиради.

 

Иқлим ва жамият институти тадқиқот директори Патрик Биггер эса ҳар бир ҳарбий зарба глобал иқлим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган. Унга кўра, уруш туфайли юзага келадиган энергетик инқирозлар кўпинча янги нефть ва газ лойиҳаларининг кенгайишига олиб келади, бу эса иқлим муаммоларини янада кучайтириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондаги можаро 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисига сабаб бўлди — ОАВ | Zamon.uz