Жаҳон

Истанбулда портлаш оқибатида икки бино қулади

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага газ портлаши сабаб бўлган.

Истанбулда портлаш оқибатида икки бино қулади

Истанбул шаҳрининг марказий Фотиҳ тумани ҳудудида иккита турар-жой биноси қулади. Бу ҳақда AHaber телеканали хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, бинолар бир-бирига жуда яқин қурилган бўлиб, улардан бирида содир бўлган портлаш “домино эффекти”ни юзага келтирган. Натижада қўшни бино ҳам қулаган.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса табиий газ портлаши оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида камида тўққиз киши вайроналар остида қолган. Етти киши касалхонага ётқизилган, яна бир кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳодиса жойида қутқарув операцияси бошланган. Бироқ тор кўчалар ва ҳудуднинг жуда зич қурилгани қутқарув техникаларининг кириб боришини қийинлаштирмоқда. Шунга қарамай, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва вайроналар остида қолганларни топиш учун барча кучлар сафарбар этилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.