Тошкент вилоятида Nexia-2 автомобили ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, 21 март куни соат 11:48 да Бўстонлиқ тумани Ўзгариш кўчасида ҳаракатланаётган Nexia-2 русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.
Хабар келиб тушгач, қутқарув гуруҳлари воқеа жойига 5 дақиқа ичида етиб борган. Ёнғин 11:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда, шунингдек етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.







