Жаҳон

Трамп Эронга Ҳормуз боғозини очиш учун 48 соат муддат берди

22 давлат Ҳормуз боғозида кемалар хавфсизлигини таъминлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Трамп Эронга Ҳормуз боғозини очиш учун 48 соат муддат берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни Ҳормуз боғозини очишга чақириб, Теҳронга 48 соатлик ултиматум қўйганини маълум қилди.

 

Президент таъкидлаганидек, агар боғоз ушбу муддат ичида тўлиқ очилмаса, АҚШ Эроннинг энергетика инфратузилмасига, жумладан электр станцияларига зарбалар беришни бошлаши мумкин. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда мамлакатдаги энг йирик энергетика иншоотларидан бири нишонга олинади. Доналд Трамп бу баёнотни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилган.

 

Шунингдек, Исраэль Кац аввалроқ IDF ҳамда АҚШ ҳарбийлари яқин вақт ичида Эронга қарши зарбаларни кучайтириш эҳтимоли борлигини маълум қилган эди.

 

Бундан олдин 22 та давлат расмийлари Ҳормуз боғози орқали кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирган. Улар Эроннинг қўшни давлатларга қаратилган ҳужумларини қоралаб, зарардан жабр кўрган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишга ҳам тайёр эканликларини маълум қилган.

 

Шу билан бирга, NBC News хабарига кўра, Оқ уй маъмурияти Ҳормуз ҳудудида кемалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Эрон портларини назорат қилиш ҳамда Форс кўрфазидаги айрим кичик оролларга қўшин жойлаштириш эҳтимоли ҳам муҳокама қилмоқда.

custom img

Эрондаги можаро 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисига сабаб бўлди — ОАВ

Бу кўрсаткич 84 мамлакатнинг умумий йиллик чиқиндиларига тенг.

custom img

Эрон Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди

Димонада 12 тагача зарба қайд этилди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасида келажакдаги музокаралар бўйича муҳокамалар бошланди — Axios

АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаса-да, Миср ва Қатар воситачилик қилмоқда.

custom img

Путин Трампга разведка алмашинуви бўйича келишув таклиф қилди — Politico

Унга кўра, Россия Эрон билан разведка ҳамкорлигини тўхтатиш эвазига Украинага Россия ҳақидаги разведка маълумотларини беришни тўхтатишни талаб қилган.

custom img

Эрондаги зарбалар яқин кунларда кучаяди — Исроил мудофаа вазири

Исроил операциялар барча ҳарбий мақсадлар бажарилгунга қадар давом этишини билдирди.

custom img

Эрон зарбалари АҚШ ҳарбий базаларига 800 млн доллар зарар етказди — BBC

Зарарнинг катта қисми THAAD тизими ва радар қурилмаларига тўғри келган.

custom img

“Исроил ҳибсдаги Фаластинликларни доимий қийноққа солиб келмоқда” — БМТ эксперти

2023 йил октябрь ойидан бери 18500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, улардан 1500 нафарини болалар ташкил қилади.

custom img

“Ҳавода Наврўзнинг ифорини сезмайсиз”: Эрон уруш фонида байрамни қарши олди

Ҳужумлар хавфига қарамай, аҳоли байрам анъаналарини сақлашга уриниб, Ҳафт Син дастурхонини тайёрламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"