Жаҳон

АҚШ-Исроил уруши режалари амалга ошмади: Эронда ички қўзғолон кузатилмаяпти

АҚШ уруш бошлаганидан буён олдиндан ўйлаган режалари амалга ошмади. Жумладан Трампнинг ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашмай бошлаган урушида НАТО ва бошқа дўст давлатлар ёрдам бермаслигини айтмоқда.

АҚШ-Исроил уруши режалари амалга ошмади: Эронда ички қўзғолон кузатилмаяпти

АҚШ уруши бошланганидан бери олдиндан ўйланган режалари амалга ошмади. Жумладан Трампнинг ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашмай бошлаган урушида НАТО ва бошқа дўст давлатлари ёрдам бермаслигини айтмоқда.

 

Шунингдек, АҚШ ва Исроил 2025 йил охирида Эронда тартибсизликларни келтириб чиқариб, мамлакат ичидаги мухолифат орқали ҳукуматни ағдармоқчи бўлган, бироқ бу режа ҳам амалга ошмаган.

 

The New York Times нашрининг ёзишича, АҚШ ва Исроил Эрон билан уруши бошлашга тайёргарлик кўраётган пайтда, Исроилнинг ташқи разведка хизмати — Mossad раҳбари Бош вазир Беньямин Нетаняху ҳузурига режа билан борган.
Mossad раҳбари Давид Барнеанинг айтишича, уруши бошланганидан бир неча кун ўтиб, унинг хизмати эҳтимол Эрон мухолифатини сафараб қилар эди — бу эса тартибсизликлар ва бошқа қўзғолон ҳаракатларини келтириб чиқариб, ҳатто Эрон ҳукумати қулашига ҳам олиб келиши мумкин эди. Барнеа мазкур режани январ ойи ўрталарида Вашингтонга ташрифи чоғида Трамп администрациясининг юқори мартабали амалдорларига ҳам тақдим этган.

 

Нетаняху бу режани қабул қилган. Уни амалга ошишига АҚШнинг айрим юқори лавозимли амалдорлари ва Исроил разведка тизими мутассадилари ҳамда президент Доналд Трамп ҳам оптимистик ёндашувни маъқуллаган. Уларнинг фикрича, можаро бошида Эрон етакчиларини йўқ қилиш, сўнгра режим ўзгаришини рағбатлантиришга қаратилган разведка операциялари кетма-кетлиги оммавий қўзғолонга сабаб бўлиши ва уруши тез якунланиши мумкин эди.

 

“Давлатингизни ўз қўлингизга олинг — у сизники бўлади,” деган эди Трамп уруши бошида илк мурожаатида эронликларга, бундан аввал эса уларга бомбардимондан паноҳ топишни тавсия қилган эди.

 

Уруш бошланганига уч ҳафта бўлишига қарамай, Эронда ҳали ички қўзғолон юзага келгани йўқ. АҚШ ва Исроил разведка баҳоларига кўра, Эроннинг динй ҳукумати заифлашган, аммо ҳануз сақланиб қолган. Мамлакат ичида кенг тарқалган қўрқув — айниқса ҳарбий ва полиция кучларидан қўрқув — янги бошланаётган исён эҳтимолини сусайтирган, шунингдек, Эрон ташқаридаги этник қўлли гуруҳларнинг чегарадан ҳужум бошлаш эҳтимоли ҳам камайган.


Исроил ва АҚШ Эрон ичида кенг кўламли қўзғолон уюштириши мумкин, деган ишонч ортидан Яқин Шарқ минтақасидаги мамлакатлар урушга деярли тайёрланмаган. Бу минтақа давлатларининг асосий хатоларидан бири бўлган, дея ёзади “The New York Times”. Эрон ҳукумати ичкаридан емирилиш ўрнига, аксинча, ўз позициясини мустаҳкамлаб, можарони янада кескинлаштирди. Натижада, Форс кўрфази атрофидаги ҳарбий базалар, шаҳарлар ва кемалар, шунингдек, нефть-газ инфратузилмасига қарши зарбалар нишонига айланди.

 

Ушбу маълумотлар ўндан ортиқ амалдаги ва собиқ америкалик, исроиллик ҳамда бошқа хорижий амалдорлар билан ўтказилган интервьюларга асосланган. Уларнинг аксарияти уруш шароитида миллий хавфсизлик ва разведка масалаларини муҳокама қилиш учун аноним қолиш шарти билан гаплашган. The New York Times турли қарашларга эга бўлган расмийлар билан суҳбатлашган.


Жаноб Трампнинг илк нутқидан бери АҚШ расмийлари Эрондаги эҳтимолий қўзғолон ҳақида очиқ гапиришни деярли тўхтатди. Шу билан бирга, айримлар ҳали ҳам бундай сценарий юз беришидан умидини узмаган. Риторикаси юмшаган бўлса-да, жаноб Нетаняху ҳануз АҚШ-Исроил ҳаво ҳужумлари ер устидаги кучлар билан қўллаб-қувватланишини таъкидламоқда.

 

Ёпиқ эшиклар ортида Нетаняху “Mossad”нинг Эронда қўзғолон уюштириш ҳақидаги ваъдалар амалга ошмаётганидан норози эканини билдирган. Уруш бошланганидан бир неча кун ўтказилган хавфсизлик йиғилишларидан бирида у Трамп урушни исталган пайт тўхтатиб қўйиши мумкинлигини айтган ва разведка операциялари ҳали натижа бермаганини таъкидлаган. Урушдан олдинги даврда эса амалдаги ва собиқ АҚШ ҳамда Исроил расмийларига кўра, Нетаняху айнан Mossadнинг оптимистик баҳоларига таяниб, Трампни Эрон ҳукуматини ағдариш реал мақсад эканига ишонтиришга ҳаракат қилган.

 

Кўплаб юқори мартабали АҚШ расмийлари, шунингдек Исроил армияси ҳарбий разведкаси — AMAN таҳлилчилари бу режа бўйича скептик қарашда бўлган. АҚШ ҳарбийлари Трампга АҚШ ва Исроил бомбардимон қилаётган пайтда эронликлар кўчага чиқмаслиги ҳақида маълумот берган, аммо Трамп бу таҳлилларни инобатга олмаган.

 

Разведка баҳоларига кўра, динй ҳукуматни ағдариб ташлайдиган оммавий қўзғолон эҳтимоли паст бўлган ва АҚШ-Исроил ҳужумлари фуқаролар урушига қўзғатишига ишонч бўлмаган. Трамп ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашмай бошлаган урушга 2 ҳафта ўтгандан сўнг НАТОга аъзо давлатлардан ёрдам сўрай бошлади. Бироқ альянсга аъзо давлатлар ва бошқа иттифоқчи мамлакатлар ёрдам бермаслигини айтмоқда.

 

The Atlantic нашрининг ёзишича, Доналд Трампнинг Эронга қарши давом этаётган ҳужумларига қаршилик тобора кучая бормоқда. Бу қаршилик нафақат Европа иттифоқига аъзо давлатлар, балки демократик партия етакчилари орасида, балки унинг ўз сиёсий таянчи ҳисобланган MAGA тарафдорлари ичида ҳам Трампга қарши норозилик кучаяпти. Жорий ҳафта давомида терроризмга қарши кураш йўналишидаги юқори лавозимли амалдорлардан бири Jon Kent айнан ушбу сиёсатга норозилик сифатида ўз лавозимидан истеъфога чиққан.

 

АҚШ иттифоқчиларини Hormuz бўғози хавфсизлигини таъминлашга чақирган, аммо Германия ва бошқа Европа давлатлари бу миссияни NATOнинг вазифаси деб ҳисобламаслигини маълум қилган.

 

Аммо NATO бош котиби Mark Ryutte альянс давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалийотда АҚШ Президенти Donald Tramp атрофида жипслашишга ва ядровий таҳдиднинг олдини олишда "ягона фронт" бўлиб чиқишга чақирмоқда.

 

Бош котибнинг таъкидлашича, ядровий қуролга эга Эрон нафақат Исроил, балки Европа ва бутун дунё барқарорлиги учун тўғридан-тўғри хавф туғдиради.

 

“Мен бир нарсани биламан, биз доим бирлашамиз”, — деган альянс раҳбари.

 

Ryuttening тушунтиришига кўра, еврoпалик шерикларнинг жараёнга кечикиб қўшилиши ҳужумларнинг кутилмаганлик таъсирини сақлаб қолиш мақсадида уларнинг дастлабки режалаштиришга жалб этилмагани билан боғлиқ. У Шимолий Корея билан боғлиқ тажрибани мисол келтириб, музокаралар ҳаддан ташқари чўзилиб кетса, ядровий қурол пайдо бўлиши ва вазиятни назорат қилиш имконияти бой берилишини айтди. Шу сабабли, Ryutte Trampнинг ҳарбий саъй-ҳаракатларини «дунёни хавфсиз қилиш» йўлидаги қадам сифатида тўлиқ ёқлади.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Abbos Aroqchi АҚШ ва Исроилнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари муносабати билан БМТга мурожаат йўллаган.

 

Теҳрон ҳужумларни халқаро ҳуқуқнинг тўғридан-тўғри бузилиши деб атайди, Вашингтон ва Тел-Авивдан етказилган зарарни тўлиқ қоплашни талаб қилди ва БМТни аниқ ва принципиал позицияни эгаллашга чақирди.

 

Aroqchiнинг таъкидлашича, Natanz ва Bushehr атом электр станцияси яқинидаги тинч ядровий объектларга берилган зарбалар БМТ Низоми, MAGATE низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузади.

 

Унинг таъкидлашича, бундай объектларга мақсадли зарба бериш радиоактив моддаларнинг тарқалишига ва одамлар ҳамда атроф-муҳит учун ўта хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари содир бўлган воқеани ҳарбий жиноятлар деб атайди.

custom img

Туркия, Миср ва Покистон Эрон-АҚШ можаросида воситачилик қилмоқда

Уч мамлакат АҚШ элчиси Стив Виткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан алоҳида музокаралар ўтказган.

custom img

Қирғизистонда вазир жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилди

Ички ишлар вазирлиги қонун лавозими ёки мақомидан қатъи назар, барчага тегишли эканлигини таъкидлади.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши яна бир ҳафтага узайтирилди

Чекловлар транзит рейсларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Жанубий Кореядаги йирик ёнғинда ўзбекистонликлар жабрланмагани маълум қилинди

Ҳозирда вазият Ўзбекистон ТИВ томонидан назоратга олинган.

custom img

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди

АҚШ президенти давом этаётган музокаралар сабаб Эрон объектларига зарбаларни вақтинча чеклашни буюрди, Теҳрон эса АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини инкор қилди.

custom img

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп

Трамп мазкур музокаралар ҳақида маълумот берганидан сўнг нефть ва газ нархларида ўзгариш юз берди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи  АҚШ-Исроил ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг мажбурий нормаларини бузганини таъкидламоқда.

custom img

Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Ҳодиса 1 та юк автомобили ва 3 та енгил автомобиль иштирокида юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"