Жаҳон

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи  АҚШ-Исроил ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг мажбурий нормаларини бузганини таъкидламоқда.

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Бирлашган Миллатлар Ташкилотини АҚШ ва Исроилни мамлакат ядровий объектларига қилган ҳужумлари учун тўлиқ компенсация тўлашга мажбур қилишга чақирди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, вазир якшанба куни БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига йўллаган мактубида Натанздаги ва Бушеҳр ядровий объектларига қилинган ҳужумларни уруш жинояти ва халқаро тинчликка қарши тажовуз деб атаган ҳамда Эроннинг етказилган зарар учун тўлиқ қопланишини талаб қилган.

 

Ароқчи АҚШ-Исроил ҳужумлари БМТ низоми, Халқаро атом энергетияси агентлиги низоми ва халқаро ҳуқуқнинг мажбурий нормаларини бузганини таъкидламоқда. Вазир шунингдек, Исроилни Ядро қуролларини тарқатмаслик шартномасига қўшилишига ва оммавий вайрон қилувчи қуролларни тақиқловчи халқаро шартномаларга риоя қилишга чақирди.

 

Хабарга кўра, мактуб Эрон ядровий объектларининг бир қисми ҳужумга учрагани эълон қилинган кундан кейин юборилган. Эрон бир неча марта АҚШ ва Исроилнинг ядровий объектларига қилган ҳужумларини қоралаб, уларнинг Теҳроннинг ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга уринишларига қарши эканлигини таъкидлаган.

 

Меҳр агентлиги кўплаб БМТ ҳисоботлари эса Эроннинг ядровий фаолияти тинч мақсадга йўналтирилганлигини ва халқаро меъёр ва стандартларга мослигини тасдиқлаётганини ёзмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари | Zamon.uz