Ўзбекистон

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассиси пора билан ушланди

Улар ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги ерни хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш учун пул олган.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассиси пора билан ушланди

Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ва шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассиси пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан олиб борилган текширувда маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси 1983 йилда туғилган фуқарога 2019 йилда ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини ўз танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш учун 1000 АҚШ доллари олган.

 

Тадбир давомида ҳоким ёрдамчиси ушбу пулни шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассисига бериш кераклиги аниқланиб, у ҳам олган вақтда ушланди.

 

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассиси пора билан ушланди | Zamon.uz