Жаҳон

БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши яна бир ҳафтага узайтирилди

Чекловлар транзит рейсларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши яна бир ҳафтага узайтирилди

Бирлашган Араб Амирликлари мамлакат устидаги ҳаво ҳудудининг қисман ёпилишини яна етти кунга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС Яқин Шарқдаги ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимидаги манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жорий этилган чекловлар 2026 йил 30 март куни UTC бўйича соат 12:00 гача амал қилади. Қарор минтақада давом этаётган ҳарбий кескинлик, хусусан АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши бошланган ҳарбий операциялар фонида қабул қилинган.

 

Аввалроқ Россия Транспорт вазирлиги ҳам Яқин Шарқдаги бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди парвозлар учун ёпиқ қолаётганини маълум қилган эди.

 

Ушбу рўйхатга Исроил, Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Умон, БАА, Саудия Арабистони ва Сурия киритилган.

 

Чекловлар транзит рейсларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Авиакомпаниялар хавфли деб ҳисобланган ҳудудларни четлаб ўтиш учун парвоз йўналишларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.

 

Шунингдек, экипажларга ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларидан келадиган барча оператив билдиришномаларни диққат билан кузатиб бориш тавсия этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши яна бир ҳафтага узайтирилди | Zamon.uz