Жаҳон

Доналд Трамп ва Си Жинпин учрашуви Эрон можароси тугагунча кечиктирилади — Politico

Бироқ Оқ уй учрашув ўтказилиши Эрон уруши билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

Доналд Трамп ва Си Жинпин учрашуви Эрон можароси тугагунча кечиктирилади — Politico

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой раҳбари Си Жинпин ўртасида режалаштирилган учрашув Эрон билан боғлиқ можаро фонида номаълум муддатга кечиктирилмоқда. Бу ҳақда Politico манбаларга таяниб хабар бермоқда. 

 

Вашингтондаги манбаларга кўра, саммит саналари фақат можаронинг фаол босқичи якунлангач таклиф этилиши мумкин.

 

Бироқ Оқ уй бу маълумотни рад этиб, учрашув ўтказилиши Эрон уруши билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

 

Расмийлар АҚШ ва Хитой ўртасида музокаралар давом этаётганини ва янги саналар яқин орада эълон қилинишини айтагн. Хитой элчихонаси эса кечикиш ҳақида аниқ маълумот бермаган.

 

Дастлаб март ойи охирига режалаштирилган учрашув Трамп томонидан “уруш давом этаётгани” сабаб бир неча ҳафтага ортга сурилган. Кейинчалик у учрашув тахминан бир ярим ой ичида ўтказилиши мумкинлигини айтган. Оқ уй вакиллари эса унинг май ойидан кейинга қолиши эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти.

 

Эрон билан можаро тўртинчи ҳафтага кирар экан, АҚШ минтақада ҳарбий фаолликни кучайтирмоқда. CBS News манбалари Эрон ҳудудига қуруқлик қўшинларини жойлаштириш бўйича режалар ишлаб чиққанини ва Форс кўрфази ҳудудига минглаб ҳарбийлар юборилаётганини хабар қилган.

 

Шу билан бирга, Трамп қўшин юбориш режалари бор-йўқлигига аниқ жавоб бермай, бундай қарорлар ошкор этилмаслигини таъкидлаган.

 

Мутахассислар фикрича, давом этаётган можаро шароитида бундай юқори даражадаги учрашувни ташкил этиш мураккаб. Шунга қарамай, АҚШ ва Хитой ўртасидаги нозик савдо мувозанатини сақлаш учун икки давлат етакчилари ўртасидаги мулоқот муҳим ҳисобланади.

 

Трамп аввалроқ Яқин Шарқдаги ҳарбий операцияларни қисқартириш эҳтимолини ҳам истисно этмаган ва АҚШ ўз мақсадларига яқинлашаётганини билдирган. У, шунингдек, Ҳормуз бўғози хавфсизлигини таъминлашда иттифоқчилар ролини ошириш мумкинлигини таъкидлаган.

 

Доналд Трамп ва Си Жинпин ўтган йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтган учрашувда савдо кескинлигини юмшатиш бўйича келишувга эришган эди. Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни оширишга ва айрим экспорт чекловларини юмшатишга рози бўлган, АҚШ эса юқори божларни жорий этишни вақтинча тўхтатган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Доналд Трамп ва Си Жинпин учрашуви Эрон можароси тугагунча кечиктирилади — Politico | Zamon.uz