Жаҳон

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп

Трамп мазкур музокаралар ҳақида маълумот берганидан сўнг нефть ва газ нархларида ўзгариш юз берди.

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трaмп АҚШ ва Эрон Яқин Шарқда тўлиқ ва умумий низоларни ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилди.

 

"Мудофаа вазирлигига Эрон электр станциялари ва энергетика инфратузилмасига ҳар қандай ҳарбий зарбаларни беш кунга кечиктиришни буюрдим," — деб ёзган Трамп.

 

Унинг сўзларига кўра, бу қарор АҚШ ва Эрон раҳбарияти ўртасидаги музокаралар натижасида қабул қилинган.

 

Шанба кечаси Трумп Эронга Ҳормуз бўғозини 48 соат ичида очишни талаб қилган, акс ҳолда АҚШ қувват станцияларини “биринчи навбатда энг каттасидан бошлаб йўқ қилиши”ни билдирган эди.

 

Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва АҚШ президенти Доналд Трамп якшанба куни кечқурун бўлиб ўтган телефон қўнғироғида Ҳормуз бўғозини очиш глобал юк ташишни тиклаш учун “зарур” эканини таъкидлаган. Қўнғироқ 20 дақиқа давом этиб, “конструктив” бўлган, дея маълум қилган Даунинг-стрит.

 

BBC хабарига кўра, Трамп мазкур музокаралар ҳақида маълумот берганидан сўнг нефть ва газ нархларида ўзгариш юз берди.

 

Brent нефти баррелига тахминан 13 фоизга тушиб, 96 долларга етди. FTSE 100 индекси олдин 2 фоизга пасайган бўлса, ҳозир 0,5 фоизга ўсди.

 

Шунингдек, газ нархи 159 пенсдан 139 пенсга тушди. 10 йиллик Буюк Британия давлат облигациялари даромади олдин 5,121 фоизга кўтарилган бўлса, ҳозир 4,89 фоизга тушди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп | Zamon.uz