Ўзбекистон

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий соҳилда фаластинликларга ҳужум қилиб, уйларига ўт қўйди

Ҳужумлар 18 ёшли исроиллик кўчманчининг ҳалок бўлиши ортидан бошланган.

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий соҳилда фаластинликларга ҳужум қилиб, уйларига ўт қўйди

Эгаллаб олинган Ғарбий Соҳилда экстремист яҳудий кўчманчилар фаластинликлар яшайдиган қишлоқларга бир қатор ҳужумлар уюштириб, уйлар, транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига ўт қўйди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳужумлар шанба куни 18 ёшли кўчманчи Еҳуда Шерманнинг автоҳалокатда вафот этишидан сўнг амалга оширилган.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, Шерманни квадроциклда ҳаракатланаётган пайтда фаластинлик ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль уриб кетган. Полиция ҳодисанинг қасдданми ёки тасодифан содир бўлганини текширмоқда.

 

Жавобан, кўчманчилар WhatsApp гуруҳлари орқали “қасос кампанияси”ни бошлаган. Исроил ОАВи кеча давомида 20 дан ортиқ ҳужумлар рўйхатга олинганини билдирган.

 

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қоралаб, ҳаракат уйлар ва мулкни ёндириш, тинч аҳолини қўрқитиш ва ўлдириш, Рамазон ҳайити патида муҳим йўллар ва чорраҳаларни нишонга олишни ўз ичига олганини билдирди.

 

Шанба куни кечаси Жалуд, Қарют, ал-Фундуқмия ва Силат ал-Дҳаҳ қишлоқлари ҳужумга учради. Онлайн видеоларда, ниқобли қора кийимдаги шахсларнинг қишлоқларга кираётгани, бир нечта автомобиллар ёниб тургани ва бинолар ойналари синдирилгани кўринади. Бир фотосуратда “Еҳуда учун қасос” сўзлари ёзилган.

 

Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг маълум қилишича, Жалудда ҳужумчилар билан тўқнаш келган камида уч фаластинлик бош жароҳати олиб, касалхонага етказилган, шунингдек, баъзи ҳужум қилганлар ҳам жароҳат олган.

 

Исроил полицияси Дейр ал-Ҳатаб қишлоғи яқинида беш кишини ҳибсга олганини, Итамар кўчманчи пунктида хавфсизлик кучларига ҳужум қилган бир полиция ходими жароҳатланганини билдирган. Полиция “экстремист зўравон шахсларга нисбатан муросасиз ишлашини” таъкидлади.

 

Еш Дин, Фаластинлик ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Исроил фуқаролик ташкилоти, ҳужумларни “қирғин кечаси” деб атаб, ҳарбийларнинг бундай вазиятга етарли тайёргарлик кўрмаганини танқид қилган.

 

Исроилнинг марказий чап Демократлар партияси етакчиси Яир Голан сўнгги кўчманчи ҳужумларини қоралади ва ҳукуматни бунинг содир бўлишига йўл қўйганликда айблади.

 

БМТ маълумотларига кўра, йил бошидан бери Исроил кўчманчилари 7 нафар, Исроил кучлари эса 18 нафар фаластинликни ўлдирган, шулардан 15 та ўлим Эрон билан уруш бошлангандан кейин содир бўлган.

 

Исроил Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусни 1967 йилда эгаллаб, тахминан 160 кўчманчи пунктини қурди ва улар 700,000 яҳудийни қамраб олади. Шу ҳудудларда 3,3 миллион фаластинлик яшайди. Халқаро ҳуқуққа кўра, бу пунктлар ноқонуний ҳисобланади.

 

“Якшанба оқшомида яҳудий кўчманчилар йўлларни тўсиб, норозилик билдирди ва баъзи қишлоқларда яна тўпланиб, Наблус шимоли-ғарбида автомобиль ювиш пунктини ёндиргани ҳақида хабарлар бор”, дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.