Жаҳон

Ким Чен Ин яна Шимолий Корея президенти этиб сайланди

Ким Чен Ин 2011 йилда отаси вафот этганидан бери мамлакатни бошқариб келмоқда.

Ким Чен Ин яна Шимолий Корея президенти этиб сайланди

Ким Чен Ин мамлакатнинг Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясида президент лавозимига қайта тайинланди. Бу ҳақда Reuters Шимолий Корея давлат нашри KCNA'га таяниб хабар бермоқда.

 

Ким 1948 йилда бобоси Ким Ир Сен томонидан асос солинган давлатнинг учинчи авлод ҳукмдори бўлиб, отаси 2011 йилда вафот этганидан бери мамлакатни бошқариб келмоқда.

 

Қайд этилишича, Пхеняндаги йиғилишда социалистик конституцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек, Давлат Ишлари Комиссияси раиси ва бошқа давлат раҳбарлиги органларини сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Ассамблея шунингдек, февраль ойида бўлиб ўтган IX партия конгрессида эълон қилинган беш йиллик иқтисодий режани ҳам муҳокама қилган.

 

“Диққат марказида эса, Пхенян Жанубий Кореяга нисбатан Ким Чен Иннинг “икки душман давлат” сиёсатини расмийлаштириш учун конституцияни ўзгартирадими деган савол турибди. Сўнгги йилларда етакчи Шимолий Кореянинг узоқ йиллик тинч бирлашиш мақсадини четга суриб, Жанубий Кореяни душман давлат сифатида қайта эълон қилди”, деб ёзмоқда агентлик.

 

Йирик сиёсий шахс, Ким Чен Иннинг синглиси, Ким Ё Чен эса,  Давлат Ишлари Комиссияси аъзолари орасида кўрсатилмаган. Жанубий Корея Бирлашув Вазирлиги бу ўзгариш сабабини ўрганаётганини билдирса-да, экспертлар бу унинг таъсир кучи камайганини билдирмаслигини таъкидлашмоқда. 

 

Кюнгнам Университети профессори Лим Эул-чулнинг фикрича, унинг рўйхатдан йўқлиги мақомининг пасайганини эмас, балки стратегик роль тақсимотини кўрсатади.

 

Ушбу йиғилиш Шимолий Корея етакчилигида сиёсий ва иқтисодий йўналишларни белгилашда муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ким Чен Ин яна Шимолий Корея президенти этиб сайланди | Zamon.uz