Ўзбекистон

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Улар қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига пул олган ва ундирувчи фуқарони алдаган.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Сирдарё вилоятида Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Мирзаобод туман бўлими 2 нафар давлат ижрочиси ноқонуний ҳаракатлари учун ушланди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил декабрь ойидаги ижро варақасига асосан, қарздор шахсдан ундирувчи фуқаро фойдасига 30 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган бўлиб, у мазкур давлат ижрочиларидан бирининг иш юритувида бўлган.

 

Давлат ижрочилари қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига 20 млн сўм олиб, ундирувчи фуқарога гўёки қарздор оғир шароитда эканлигини рўкач қилиб, пулнинг 14 млн сўм қисмини беришган ҳамда ундан 30 млн сўм олганлиги ва даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёздириб олишган.

 

Сўнгра улар қолган 6 млн сўмни туман прокуратураси биноси олдида ўзаро 3 млн сўмдан тақсимлаб олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижрочиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди | Zamon.uz