Ўзбекистон

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларига янги микроавтобус йўналишлари йўлга қўйилди

Йўл ҳақи 10 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, қатновлар ҳар куни соат 6:00 дан бошланади.

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларига янги микроавтобус йўналишлари йўлга қўйилди

21 мартдан бошлаб Тошкент вилоятининг машҳур тоғли ҳудудларига олиб борувчи янги 324- ва 325-сонли микроавтобус йўналишлари ишга туширилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур йўналишлар Чиноркент, Чимён ҳамда Амирсой каби сайёҳлик масканларига боришни сезиларли даражада осонлаштиради. Янги қатновлар нафақат ҳудуд аҳолиси, балки маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ҳам қулай транспорт имкониятини яратади.

 

324-сонли йўналиш Чиноркент темир йўл бекатидан бошланиб, Чимён орқали Қоранқул, Пана меҳмонхонаси, Амирсой, Тибет, Белдерсой, Севарсой, Лайнер, Пирамида ва Бочка манзиллари орқали ҳаракатланади. 325-сонли йўналиш эса ушбу йўналиш бўйлаб тескари тартибда қатновни амалга оширади.

 

Йўналишларда 16 ўринли, кондиционер билан жиҳозланган замонавий Ford микроавтобуслари хизмат кўрсатади. Йўл ҳақи 10 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, тўловни нақд пул ёки банк картаси орқали амалга ошириш мумкин.

 

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошлаб йўлга қўйилган бўлиб, микроавтобуслар ҳар 15 дақиқада ҳаракатланади. Манзилгача етиб бориш вақти ўртача 40 дақиқани ташкил этади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларига янги микроавтобус йўналишлари йўлга қўйилди | Zamon.uz