Ўзбекистон

Амир Темур хиёбони ҳудуди вақтинча ёпилади

Шунингдек, хиёбонга олиб чиқувчи метро бекатларининг чиқиш йўллари ҳам вақтинча ёпилади.

Амир Темур хиёбони ҳудуди вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 23 мартдан 7 апрель кунига қадар (шу куни ҳам) Амир Темур хиёбони ҳудуди бутун периметри бўйлаб вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ушбу чекловлар фақат хиёбон ҳудудига ва уни чегараловчи Махтумқули, Истиқбол, Сайилгоҳ кўчалари ҳамда Амир Темур ва Мустақиллик шоҳкўчаларидаги майдонга тааллуқлидир.

 

Пойтахт ҳокимлиги ободонлаштириш ишлари давомида пиёдалар йўлаклари таъмирланади ва қисман янгиланади, ҳудуддаги муҳандислик коммуникациялари ва суғориш тизими модернизация қилинишини билдирган. 

 

Шу билан бирга, ҳокимлик хиёбон ҳудуди кўкаламзорлаштирилади, кўчатлар экилишини, янгиланаётган суғориш тизими мавжуд яшил майдонларни самарали суғоришни таъминлайди ва сувдан оқилона фойдаланишни йўлга қўйилишини қўшимча қилган.

 

Хабарга кўра, олиб борилаётган ишлар давомида бирорта ҳам мавжуд дарахтга зарар етказилмайди. Автотранспорт ҳаракати туташ кўчаларда одатдаги тартибда давом этади, йўл бўйида тўхтаб туриш имконияти сақланади. 

 

Шунингдек, хиёбонга олиб чиқувчи метро бекатлари чиқиш йўллари вақтинча ёпилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Амир Темур хиёбони ҳудуди вақтинча ёпилади | Zamon.uz