Ўзбекистон

“Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбири доирасида уч авлод учрашуви ўтказилди

23–29 март кунлари маданият кунлари доирасида ўзбек ва тожик санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” номли гала-концерт дастури бўлиб ўтади.

“Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбири доирасида уч авлод учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 23–29 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбирлари бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбирлари доирасида бир қатор тадбирлар режалаштирилган бўлиб, маданият кунлари доирасида ўзбек ва тожик халқларининг бой маданий меросини намойиш этишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилади.

 

Хусусан,

 

- “Наврўзи олам – бирлик риштаси” номли уч авлод учрашуви ва давра суҳбатлари ўтказилади;

 

-  “Тожик кино кунлари” доирасида Тожикистон кинематографиясининг бадиий фильмлари: “Қармоққа балиқ”, “Ҳақиқатни излаб”, “Ҳаёт гўзал”, “Жўра Саргор” каби фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади;

 

- Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик кечаси” гала-концерт дастури, Тожикистон ижодий жамоаларининг концерт чиқишлари, тасвирий санъат кўргазмалари ҳамда театр жамоаларининг саҳна асарлари намойиши режалаштирилган.

 

Маданият кунлари доирасида “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик бўйича Тадбирлар режаси” лойиҳасининг имзоланиши режалаштирилмоқда. 

 

Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни изчил ва тизимли асосда давом эттириш, маданият, санъат, кинематография, музейлар, театр ва ижодий алмашинув соҳаларида амалий натижаларга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек икки мамлакат халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбирлари доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Наврўзи олам – бирлик риштаси” номли уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур тадбир мамлакатимизда ўтказиладиган “Тожикистон маданияти ва кино кунлари” доирасида ташкил этилди.

 

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Озодбек Назарбеков, Тожикистон Республикаси маданият вазири –  Матлубахон Сатториён, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси – Сирожиддин Саййид, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси – Низом Қосим ҳамда икки мамлакатнинг таниқли адиблари, ёш ижодкорлар, адабиётшунос олимлари иштирок этиб, миллий адабиётнинг бугунги ривожи, анъана ва замонавийлик уйғунлиги, ёш авлод тарбиясида бадиий сўзнинг ўрни каби долзарб мавзуларда мулоқот қилинди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюштирилган мулоқот мазкур тадбирларнинг биринчиси ҳисобланади.Адабий мулоқот муносабати билан Ёзувчилар уюшмаси фоесида “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” номли фотосуратлар ва китоблар кўргазмаси ҳам очилди.

 

Учрашув давомида икки халқнинг миллий куй-қўшиқларидан намуналар куйланди.

 

Учрашув якунида Сирожиддин Саййид тожикистонлик адиб Неъмат Мамасаидовга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолик гувоҳномасини, меҳмонларга китоблар, эсдалик совғалари топширди.

 

Жорий йилнинг 23–29 март кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” доирасида ўзбек ва тожик санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” номли гала-концерт дастури, Самарқанд шаҳрида Тожикистон ижодий жамоаларининг концерт дастурлари, шунингдек “Тожик киноси кунлари” тадбирлари, Ўзбекистон давлат санъат галереясида Тожикистон рангтасвир санъати усталарининг асарларидан иборат кўргазма бўлиб ўтади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.