Жаҳон

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди

АҚШ президенти давом этаётган музокаралар сабаб Эрон объектларига зарбаларни вақтинча чеклашни буюрди, Теҳрон эса АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини инкор қилди.

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди

Дональд Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига Эрон энергетика инфратузилмасига режалаштирилган ҳаво зарбаларини беш кунга тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.

Унинг маълум қилишича, сўнгги кунларда АҚШ ва Эрон ўртасида Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масаласида “самарали ва конструктив” музокаралар ўтказилган. Шу сабабли Эрон электр станциялари ҳамда энергетика объектларига зарба бериш вақтинча кечиктирилган.

 

Трампнинг таъкидлашича, ушбу музокаралар ҳафта давомида давом этади. Музокараларнинг бориши ижобий якунланса, томонлар ўртасидаги кескинликни камайтириш бўйича кенгроқ келишувга эришилиши мумкин.

 

Бироқ Теҳрон расмийлари бундай музокаралар ўтказилаётганини инкор этган. Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти баёнотларига муносабат билдириб, Ташқи ишлар вазирлигининг позициясини келтирди: унга кўра, Теҳрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти.

 

Эрон томони Трампнинг баёнотлари асосан энергетика бозоридаги нархларни пасайтириш ва АҚШнинг ҳарбий режаларини амалга ошириш учун вақт ютишга қаратилган бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Аввалроқ Трамп Ҳормуз бўғози масаласида Теҳронга ультиматум қўйиб, агар бўғоз 48 соат ичида очилмаса, Эрон электр станцияларига зарба берилиши мумкинлигини айтган еди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди | Zamon.uz