Жаҳон

Туркия, Миср ва Покистон Эрон-АҚШ можаросида воситачилик қилмоқда

Уч мамлакат АҚШ элчиси Стив Виткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан алоҳида музокаралар ўтказган.

Туркия, Миср ва Покистон Эрон-АҚШ можаросида воситачилик қилмоқда

 

Axios нашри манбасига таяниб хабар беришича, Туркия, Миср ва Покистон АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро жараёнида воситачилик қилмоқда. Сўнгги кунларда уч мамлакат томонларга хабар алмашиш ва музокараларда ёрдам бериб, жараённи осонлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

 

Манбанинг сўзларига кўра, уч мамлакат АҚШ элчиси Стив Виткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан алоҳида музокаралар ўтказган. Воситачилик жараёни давом этмоқда ва аллақачон маълум ютуқларга эришилган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Fox Business интервьюсида Эрон билан кейинги беш кун ичида келишувга эришишни мақсад қилганини маълум қилган. У ўзи АҚШ ҳарбийларига ушбу вақт давомида Эрон энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатишни буюрганини ҳам қўшимча қилган.

 

Axios манбаси таъкидлаганидек, воситачиликнинг асосий мақсади — урушни тўхтатиш ва ҳал қилинмаган барча масалаларни сиёсий йўл билан ҳал қилишдир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркия, Миср ва Покистон Эрон-АҚШ можаросида воситачилик қилмоқда | Zamon.uz